20.09.2024
Бугун Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасида Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
✅ Мазкур тадбир Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси, Савдо-саноат палатаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Эрон томони ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда икки давлатнинг ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этдилар.
✅ Форум доирасида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Эрон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Самад Ҳасанзода билан мулоқотда бўлди. Суҳбат чоғида сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.