Жумладан шаҳардаги Ангарик маҳалласида қурилиши режалаштирилган 330 ўринли умумий ўрта таълим мактабининг биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди мазкур тадбирда шаҳар ҳокими Темур Давлетов, шаҳар прокурори Сухроб Назаров ҳамда масъул раҳбарлар, фаоллар ушбу хайрли ишда иштирок этишди.
Темур Давлетов ва раҳбарлар топширилиши янги ўқув йилига мўлжалланган мактабнинг қурилиш ишлари билан танишдилар.
Ташрифнинг кейинги манзили шаҳардаги Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган 19-сон умумтаълим мактаби бўлиб ушбу мактаб ҳудудида ўқувчилар учун спорт зали қурилиш жараёнлари юзасидан яқиндан танишилди.