Хусусан ташриф чоғида масъул раҳбарларга мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли асосан кўп қаватли турар жойларда яшашини инобатга олиниб турар жой биноларини ички қисмларини ва ташқи фасад қисмларини таъмирлаш юзасидан режа ва дастурлар тузилиб тақдим қилишни, ҳамда ҳудудда газ ва электр коммуникация тизимларини яхшилаш ва таъмирлаш ишлари юзасидан топшириқлар берилди.
Жумладан мазкур ҳудудга ташриф чоғида шаҳар ҳокими 12-сон мактаб биносида раҳбарлар ва фаоллар билан учрашиб маҳалла ҳудудида ободонлаштириш, ҳашар ишлари олиб бориш, аҳоли учун барча зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш тўғрисида тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.