Муаллим – бу шунчаки оддий инсон эмас, Муаллим бу илми зиё, тафаккур ва ҳикматлар тимсолидир. Жамиятимизда ушбу касб эгалари ҳамиша эъзозланиб келинмоқда жумладан муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини фидойи инсонлари устоз мураббийлар учун ҳар томонлама кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
угун эса ўз касбининг фидойилари куни яъни 1 октябрь "Ўқитувчи ва Мураббийлар" куни Республикамиз сингари Хива шаҳрида ҳам кенг нишонланди. Бугун байрам тадбирида Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов сўзга чиқиб ўқитувчи устоз мураббийларни байрам билан табриклади ва Президентимиз томонидан "Халқ Таълими Фидойиси" ҳамда "Халқ Таълими Аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган устоз мураббийларни табриклаб нишонларни топширди ва байрам тадбиридаги бир гуруҳ таълим фидойиларига Хива шаҳар ҳокимлиги ташаккурномалари ҳамда байрам совғалари топширилди, байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.
БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН УСТОЗ МУРАББИЙЛАР!!!