Бугун Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди.
20.09.2024
Мазкур қабул давомида шаҳар аҳолиси ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммолар ва таклифлар билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишди
Қабул жараёнида фуқароларнинг турли соҳалардаги муаммолари, жумладан, ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Темур Давлетов ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратиб, тегишли чора-тадбирларни кўриш учун масъул шахсларга топшириқлар берди.
Шаҳар ҳокими халқ билан бундай мулоқотлар аҳолининг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Қабулда билдирилган таклифлар ва мурожаатлар асосида тегишли чоралар кўрилиши, шунингдек, уларнинг ижроси қатъий назоратга олиниши маълум қилинди