Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида қўшмачилик жиноятлари учраб турибди, шундай жиноятлардан мисол тариқасида келтирадиган бўлсак Авезова Азиза (исми шарифи ўзгартирилган), қўшмачилик қилиб моддий даромад орттириш мақсадида, 2024 йил 11 январь куни Хоразм вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-эксперимент тадбири давомида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда танишлари С.Қ ва Ш.Вларини тезкор тадбирга жалб қилинган фуқаро Бекчанов Бекзод Каримович ва унинг таниши билан Урганч шаҳридаги хонадонида бир кеча жинсий алоқа қилиши эвазига ҳар бир қиз учун 300.000 сўмдан жами 600.000 сўм, қизларни топиб бергани учун 400.000 сўм жами 1.000.000 сўм пулларни таниши Ш.В орқали Б.Бекчановдан олиб, қўшмачилик жиноятини содир қилган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан айбланган Авезова Азизага нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчи Авезова Азизага қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси Ж.Жуманиёзов
Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида зўровонлик жиноятлари учраб турибди, шундай жиноятлардан мисол тариқасида келтирадиган бўлсак Собиров Собир (исми шарифи ўзгартирилган), турмуш ўртоғини ижарада вақтинча яшаб келаётган Хива шаҳар, “Дўстлик” маҳалласида жойлашган рақамсиз хонадонига бориб, ушбу хонадоннинг кириш эшиги олдида уй эгаси Якубов Якубдан турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлиб юрганликда гумон қилиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ушбу жанжал вақтида ўзи билан олиб борган совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган пичоқни Я.Якубовнинг қорин ва биқин соҳасига тиқиб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан айбланган Собиров Собирга нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчи С.Собировга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси Ж.Жуманиёзов
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шани ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга деб белгиланган.
Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар учраб турибди, шундай жиноятлардан мисол тариқасида келтирадиган бўлсак Маматова Мақсуда (исми шарифи ўзгартирилган), ўзи тарқатаётган уйдирмаларнинг ёлғонлигини била туриб, Хива шаҳар, “Гулирайхон” маҳалласида яшовчи Д.Дўсовани шарманда қилиш мақсадида, уни Арабистон давлатига ҳаж сафарига бориб, ҳамма намоз ўқиш учун масжидга кетган пайтида дўконларга кириб, ўғрилик жинояти содир қилганлиги ҳақида мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирмалар келтирилган овозли хабарни ҳамда Д.Дўсова оила аъзолари билан бирга тушган фотосуратни интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” мессенжеридаги ўзининг “Муқаддас” номли профили орқали таниши Н.Хаитованинг интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” мессенжеридаги “Нигора” номли профилига юбориш орқали жойлаштириб, Д.Дўсовани ўғирлик жиноятини содир қилганликда айблаб, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали туҳмат қилган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми билан айбланган Маматова Мақсудага нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчи М.Маматовага нисбатан 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси Ж.Жуманиёзов