Конституция ҳар бир давлат тараққиётининг пойдевори бўлган ҳуқуқий, сиёсий ва мафкуравий ҳужжат – мамлакатнинг Асосий қонуни ҳисобланади. Бундан ўттиз бир йил аввал қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ва фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил демократик давлатимиз, эркин жамиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Конституция кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида бугун қутлуғ сана муносабати билан Хива шаҳридаги Марказий Байроқ Аллеясида шаҳар адлия бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Конституция кўчаси” ташкил этилди.
Тадбирда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов, сектор раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, жамоат арбоблари, муаллимлар, талаба ёшлар қатнашди.
Тадбир доирасида суд, адлия, прокуратура ва бошқа давлат органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган Конституция бурчаклари ҳозирланди.
Шундан сўнг бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституциянинг 31 йиллиги байрам тадбири ушбу улуғ сана муносабати билан ёйилган байрам дастурхони атрофида давом этди.
Байрам тадбирида шаҳар идора ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, устоз мураббийлар, илм-фан ва спорт олимпиадаларида фаол иштирок этиб келаётган ёшлар қатнашди, байрам тадбири юқори даражада бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими Темур Давлетов сўзга чиқиб барча ватандошларимизни бош қомусимиз бўлган Конституциямизнинг 31 йиллиги билан муборакбод этди.
Тадбирда энг фаол бўлган бошқарма, идора ташкилотларни мукофотлади.