18.12.2024
Коррупция-тараққиёт кушандаси
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш, авваламбор, улар қабул қилингандан сўнг қай даражада самара бериши мумкинлиги ҳақида олдиндан атрофлича ўйлаб кўришни талаб қилади. Қабул қилинган барча ҳуқуқий меъёрлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, коррупция жамият механизмларининг нормал фаолиятига, миллий иқтисодиёт ривожига ҳали ҳам тўсқинлик қилиб келмоқда. Бу эса фуқароларда давлат институтларига нисбатан ишончсизлик уйғонишига, Ўзбекистоннинг халқаро доирадаги обрўсига путур етишига сабаб бўлмоқда. Жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси. Муайян бир мамлакатнинг иқтисодий аҳволи мазкур мамлакатда коррупция даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти даражаси. Бу ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб, ҳар қандай ҳуқуқий меъёр ушбу омил туфайли ўз самарасини беради.
Коррупция жамиятни емирувчи иллат бўлиб, у ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланишга, демократия асосларига ва қонун устуворлигига тўсқинлик қилади.
Коррупция сўзи — лотинча “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигида ўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчи умумлашган тушунчадир.
Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради.
Таъкидлаш лозимки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига олиб келиб, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади. Коррупция мавзуси кейинги пайтда долзарб аҳамият касб этгани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур иллатга нисбатан одамларда кўникма шаклланиб қолишининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бу борада асосий мақсад ҳисобланади.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача
Мамлакатимизда жамият ривожлангани сари ундаги муаммолар ҳам ривожлана боради.
Ҳусусан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ривожланмас экан, алданиш, фирибгаларга чув тушиш каби ҳолатлар авж олишда давом қилаверади.
Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, шундай қалтис вазиятдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилган А.Очиловнинг қуйидаги қилмиши ҳаммасидан ошиб тушди.
Жумладан, А.Очилов, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил кунини аниқлаш имкони бўлмаган куз фаслида Тошкент шаҳри ҳудудида олдиндан таниши бўлган Урганч шаҳар, Бинокор кўчасида яшовчи фуқаро Э.Эшчанов билан учрашиб, унга бирга тадбиркорлик қилишни, шундан тушган фойдани тенг бўлишни, асосий олаётган пулни тез орада қайтариб беришини айтиб, ваъда бериб, ундан қиймати 245.000.000 сўмни ташкил қилган 20.000 АҚШ долларини олиб, уни ишончига кириб, ушбу олган пулларини қайтармасдан ёки фойда пулларидан бермасдан, ишончини суиистеъмол қилиб, Э.Эшчановнинг жўда кўп миқдордаги 20.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан тезкор йўллар билан аниқланиб, фирибгар А.Обидовнинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди.
Аҳир айтишадику “бузоқнинг югургани сомонхонагача”.
Фирибгар А.Обидовнинг юқоридаги ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан атрофлича ўрганилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадидида жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судига оширилди.
Суд ҳукм қилади:
Судланувчи А.Обидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 105-моддаси 1-қисми билан қонунда белгиланган жазо тайинланди.
А.Обидов бошқа тенгқурлари сингари бирон бир фойдали иш билан шуғулланиб, ҳалол мехнат қилиб, оиласига ҳаром луқма едирмасдан, жамиятда ўз ўрнини топганида эди, унга суднинг қора курсисига ўтириш каби қисмат битилмаган бўлар эди. Огох бўлинг одамлар.....
“Гиёҳвандлик воситаси – келажак кушандаси”
2024 йил 5 март куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан фуқаро А.Асқаров (исми шарифлар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, қонуний ечим қабул қилинди.
Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин келажагимизга таҳдид солувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Жамиятимиз гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муамола қилиш жинояти билан кўрашаётган бир пайтда, орамизда бу каби қилмишларни содир этаётган шахсларнинг хамон учраётганлиги ачинарли ҳолат.
Бироқ ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.
2023 йил 01 декабрь куни соат 07:30ларда, жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судининг 2023 йил 25 ноябрдаги ажримига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Асқаров Асқарбек Асқаровичнинг Хива шаҳрида жойлашган уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари тинтув қилинганида, А.Асқаров ўзининг яшаш уйининг
2-қаватида жойлашган хонадаги шкаф ичида 2 дона 2 литрлик ҳажмдаги банка шиша идишларига солинган ҳолда қадоқланган вазни 37.28 грамм,
2 дона овқат лаганига солинган вазни 81.02 грамм, ушбу хонада жойлашган стол остидаги қоғоз қути ичида 1 дона 1 литрлик ҳажмдаги банка шиша идишига солинган ҳолда қадоқланган вазни 9.95 грамм, ушбу хонадан чиқиш жойидаги сандиқ устидаги кўрпачалар орасида бир дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига солинган ҳолда қадоқланган вазни
2.99 грамм ҳамда омборхонасидаги гилам остида целлофан пакетга солинган ҳолда алоҳида қадоқланган вазни 703 грамм, жами 834.24 грамм кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу жинояти учун А.Асқаровга жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси: Ж.Жуманиёзов