Бугун шаҳар ҳокими Темур Давлетовнинг шаҳар фуқаролари муаммолари ва мурожаатлари юзасидан навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Ушбу қабул жараёнида фуқаролар уй-жой, банк кредит, таълим контрактлари, тадбиркорлик ва кўплаб масалалар бўйича мурожаатлар йўлланди ва шаҳар ҳокими томонидан тингланди, кўплаб мурожаатлар жойида ҳал бўлган бўлса айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб маълум вақт талаб қилувчи муаммолар тегишли ташкилотларга топширилиб мурожаатлар ижроси назоратга олинди.