Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ташкил қилинган Халқ қабулхонасида ҳар бир фуқаро мурожаати ҳар томонлама ўрганилиб ижобий ҳал қилинмоқда, бугун ҳам Хива шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Темур Давлетов фуқаролар мурожаати юзасидан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабулдаги асосий мурожаатлар булар уй-жой, кредит, тадбиркорлик, моддий ёрдам ҳамда даволаниш юзасидан бир неча мурожаатлар тингланди. Ушбу мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал бўлиб, маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларга топшириқлар берилиб мурожаатлар назоратга олинди, мурожаатчиларга тегишли соҳа вакиллари ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.