
04.06.2025
Ассалому алайкум йиғилиш қатнашчилари!
2025 йил 5 ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, “Хавфсиз худуд”, “Назорат”, “Тун”, “Турмуш” ва “Хонадон” ва бошқа махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказилди.
Маҳаллаларда ҳар бир оилага кирилиб, оиладаги муҳит, яшаш шароити, муаммолари ўрганилиб, бартараф қилиш чоралари кўрилиб, фуқароларимиз онгида "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак" деган туйғуни шакллантириш бўйича аниқ манзилли профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 5 ойи давомида шаҳарда 66 та жиноят (41) содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларнинг 13 таси (19,7 фоизи) олди олиниши лозим бўлган, 28 таси (42,4 фоизи) аниқланадиган, 25 таси (37,9 фоизи) ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этди.
Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар -35,0 фоизга (20 тадан 13 тага) камайган, шундан безорилик (0/1), алимент (0/1), ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (0/1) ошган бўлса, ўғирлик (6/2) камайган фирибгарлик (2/2) ва ўлим билан боғлиқ бўлган ЙТҲ (1/1) тенг холатда сақланган;
Маҳалла ҳудудида содир этилган олдини олиш мумкин бўлган 47 турдаги жиноятлар содир этилмади, 21 та маҳаллалардан 1 таси “қизил”, 3 таси “сариқ” ва 17 таси “яшил” тоифага киритилган.
Жорий йилнинг 3 январ куни Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича шаҳарда жиноятларни барвақт олдини олиш ва хавфсиз муҳитни яратишга қаратилиб, барча тааллуқли идораларнинг жалб қилиниб тизимли ишлар олиб борилмоқда.
2024 йилда содир этилишига йўл қўйилган жиноятлар таҳлил қилиниб, криминоген вазияти оғир 5 та маҳаллаларга номма-ном вилоят-шаҳар кесимида раҳбарлар бириктирилиб, манзилли ишлар ташкил қилинишини тўлиқ таъминлаб, уларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича бор имкониятимизни ишга солмоқдамиз.
Мазкур қарор ижроси бўйича маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга 88 дона, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 7 дона PTZ, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 2 дона, савдо марказлари ва бозорларга 3 дона, мактабларнинг кириш-чиқиш жойига 7 дона, очиқ спорт майдонларга 4 дона PTZ камералар ўрнатилди.
Кўп қаватли уйларнинг эшикларига 23 дона домофонлар ўрнатилди, кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонларни 202 таси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловига олинди, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 6 та ташвиш тугмалари ўрнатилди, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларидан 30 таси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловига олинди, 14 та “намунавий хавфсиз кўча”, 36 та “намунавий хавфсиз йўлак”лар ташкил этилди.
Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 1503 нафар шахслар аниқланиб, “Е-ижтимоий профилактика” электрон ахборот тизимига киритилиб, 1309 нафари бўйича қўшма хулосалар қилиниши таъминланди.
: Интернет ижтимоий тармоқларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича тарғибот ишлари давомида шаҳарда яшовчи 18 ёшдан катта бўлган 40 928 нафар маҳалла аҳолиси, 418 нафар соғлиқни сақлаш, 2.258 нафар мактабгача таълим, 1 500 нафар умумий ўрта таълим ходимлари ҳамда 995 га яқин бошқа идора ташкилот ходимлари ўртасида ташкил этилган интернетнинг “Telegram” гуруҳларда, шунингдек шаҳардаги 8 та LED монитор, 5 та банк ҳамда 2 та тиббиёт муассасаларидаги мониторларда жиноятларни олдини олиш борасидаги “видеоролик” ва тарғибот материаллари жойлаб борилмоқда.
Бўлимда хизмат олиб бораётган 22 нафар профилактика инспекторлари ҳар хафтада ўтказилаётган “Профилактика куни”да маҳаллаларда ташкил этилган “Telegram” гуруҳларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича аҳолига “видеомурожаат” билан чиқиш тизими йўлга қўйилди.
Жиноятчиликни жиловлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича бозорларда, жамоат жойларида, кўнгилочар масканларда ва истироҳат боғларида жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида шаҳарда тун-у кун фаолият олиб борувчи 2 та автопатрул ва 2 та пиёда патрул йўналишлари фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, ўғирлик жиноятини барвақт олдини олиш мақсадида яшаш хонадонларини, савдо шахобчалари ва муассаса ва ташкилотларни қўриқлаш пултига улаш ишлари кучайтирилиб, 200 та якка тартибдаги хонадон, 87 та муассаса ва ташкилотлар марказий қўриқлаш пултига уланиши таъминланди.
Шаҳарда барча маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларига, жамоат жойларига, давлат ташкилотлари биноларининг кириш қисмига ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган жойларга интеллектуал камералар (шахсни юзидан таниб оладиган ва автотранспорт рақамини аниқлайдиган) ўрнатилиши ва интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВда жорий йилнинг 14 феврал куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар масаласида берилган топшириқларнинг ижроси бўйича шаҳардаги 143 нафар ёшлар “оталиқ”га олиниб, шаҳар ички ишлар бўлимининг 14 нафар раҳбар-ходимларига номма-ном бириктирилиб, улар билан учрашувлар ўтказилди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида йўл харитаси шакллантирилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилигини олдини олиш мақсадида “Хавфсиз болалик” Консепсияси жорий этилиб, шу асосида шаҳари транспорт воситалари серқатнов ҳаракатланадиган йўлларга яқин масофада жойлашган 23 та мактаблар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезликни чеклаш бўйича “йўл белгилари” ҳамда “сунъий нотекслик”лар ўрнатилди.
Шунингдек, шаҳардаги 23 та умумтаълим мактаблари олдидаги йўлларга пиёдалар учун кўчма светофор ўрнатилди.
Келгусида шаҳарда жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича хамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар янада кучайтириш бўйича белгиланди.
- Шаҳарда “ижтимоий профилактика” тизими доирасида ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши мумкин бўлган шахслар бўйича хулосалар тузиб, маҳалла еттилиги томонидан ижобий хал қилиш чораларини кўриш.
- Мазкур маҳаллаларда нафақат жиноят, балки ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ҳам маҳалланинг ўзида муҳокама қилиб бориш.
- Алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳисобида турган гиёҳвандлар, спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар, нотинч оилалар ҳамда ажрим ёқасига келган оилаларни қайта ўрганиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш.
- Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ички ишлар бўлимининг махсус ҳисобида турган шахслар, шу жумладан, жиноят содир қилиниши мумкин бўлган жойларда режали рейд тадбирларини ўтказиб бориш.
- Фуқаролар томонидан яшаш хонадонлари, савдо дўконлари, кўнгилочар масканларни қўриқлаш пультларига улаш ва ташвиш тугмаларини ўрнатиш афзаллигини тушунтириш ишларини жадаллаштириш.