Хива шаҳар сектор раҳбарлари ва ёшлар билан учрашуви
19.09.2024
Бугун шаҳар сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги ёшлар билан учрашди. Ушбу учрашувда 25 нафар ёшлар иштирок этди, уларнинг асосий масалалари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун моддий ёрдам олиш, тил ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, ижтимоий аҳволи ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш учун даволаниш масалаларида мурожаат қилишди.
Учрашув давомида барча масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни назоратга олиш ва тегишли чораларни кўриш ишлари яқин кунларда амалга оширилиши белгилаб олинди. Шу билан бирга, ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ дастурлар ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.