Хива шаҳар ҳокими ушбу қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида Ангарик маҳалласига ташриф буюрди. Ҳоким мактаб қурилиши жараёнини диққат билан кўздан кечириб, ишларнинг бориши ҳақида масъуллардан маълумот олди
13.08.2024
Ҳоким ўз ташрифи давомида қурилиш сифатини таъминлаш ва лойиҳани белгиланган муддатда якунлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, янги мактабнинг маҳаллий аҳоли ва болалар учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, бу таълим муассасаси замонавий талабларга жавоб бериши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлади.