Маълумки азал азалдан ўзбекона урф одатларимиз, анъаналаримиз қариялар ҳолидан авайлаш эъзозлаш, ногиронлиги бўлган элдошларимиз ҳолидан хабар олиш байрам совғалари улашиш азалий ота-боболаримиздан келаётган азиз қадриятларимиздан биридир.
Шундай анъаналарни давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигинг 32 йиллиги муносабати билан Хива шаҳридаги маҳалларда байрам дастурлари ўтказиб келинмоқда, ушбу хайр саховатга тўлган байрам тадбирларда. Жумладан 25 август куни Гулшан 2 маҳалласида 58 нафар
Қибла Тозабоғ маҳалласида 68 нафар ҳамюртларимизга байрам дастурхони ташкил этилди.
Саховат карвонинг кейинги манзиллари 27 август куни Дўстлик маҳалласида 58 нафар,
Тозабоғ маҳалласида 95 нафар,
Сангар маҳалласида 88 нафар,
Каптархона маҳалласида 58 нафар ҳамшаҳарларимиз байрам дастурига таклиф қилинди.
Куни кеча 28 август куни саховат дастурхони 3 та маҳаллада давом этди булар Ичан Қалъа маҳалласида 55 нафар,
Газчи маҳалласидан 42 нафар элдошларимизга байрам дастурхонлари ёзилди, ушбу тадбирларда юқорида барча маҳаллардан "Темир Дафтар" "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар Дафтари"даги ҳамюртларимиз қолаверса кекса нуронийлар таклиф этилди. байрам Дастурхонида қатнашиб билмаган ногиронлиги бўлганларга байрам ошлари уйларига етказиб берилди, шаҳримиз бўйлаб байрам шукуҳи ва саховат дастурлари давом этмоқда.