Ҳоким ишлар суръатини баҳолаб, масъулларга ўз вазифаларини сифатли ва ўз вақтида бажаришни топширди. Шунингдек, маҳалланинг бир қатор фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Йўл таъмири билан боғлиқ муаммолар ва таклифлар эътиборга олиниб, ҳоким аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун тегишли чора-тадбирларни кўрилишини билдирди.