Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин келажагимизга таҳдид солувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Жамиятимиз гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муамола қилиш жинояти билан кўрашаётган бир пайтда, орамизда бу каби қилмишларни содир этаётган шахсларнинг хамон учраётганлиги ачинарли ҳолат.
Бироқ ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.
И.Асамов 2022 йил 29 июнь куни соат 16:00 ларда, Ҳазорасп тумани, “Оталик” маҳалласида жойлашган ўзининг яшаш уйи олдида, назорат тартибида гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш бўйича ўтказилган тадбирга жалб қилинган махсус харидор А.Обидовга икки бўлак целлофан бўлакчасига ўралган жами вазни 1,93 грамм озгинадан кўпроқ миқдоридаги “Опий” гиёҳвандлик воситасини 600.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотиб ўтказган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу жинояти учун И.Асамовга жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси: Х.Авезов