19.09.2024
Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни
Ҳафтанинг пайшанба куни юртимизда “Профилактика куни” сифатида белгиланган бўлиб, маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари томонидан жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, шунингдек, тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича ишлар янада кучайтирилади.
Шу муносабат билан бугун шаҳар ҳокими Темур Давлетов, шаҳар ИИБ бошлиғи Ботир Отажонов ва шаҳар прокурори Сухроб Назаров раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Хива шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.
Темур Давлетов шаҳарнинг қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида бир қатор ҳудудларга ташриф буюрди.
Ташриф Ангарик маҳалласидан бошланди, у ерда тез орада фойдаланишга топширилиши кутилаётган 330 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Шаҳар ҳокими ушбу ҳудуддаги вазиятни ўрганиб, қурилиш учун жавобгар шахслар билан учрашди ва тегишли кўрсатмалар берди. Ҳозирда мактаб қурилишининг охирги босқичлари амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, ушбу мактаб 330 ўринга мўлжалланган бўлиб, кенг ва замонавий синф хоналари, шунингдек, Европа таълим стандартларига жавоб берадиган ўқув лабораториялари билан жиҳозланиши режалаштирилган.
Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов Ангарик маҳалласига ташрифидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Минтақавий бўлими Хоразм Маъмун академиясида ўтказилган "Ўзбекистонда табиий фанларнинг замонавий тадқиқотлари ва илм-фан интеграцияси" мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида иштирок этди.
Конференцияда мамлакатнинг турли университетлари ва илмий тадқиқот марказлари вакиллари, олимлар ва мутахассислар қатнашдилар. Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистонда табиий фанларнинг ривожланиши, уларнинг замонавий тадқиқотлар билан интеграцияси ва бу соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш эди.
Конференцияда сўзга чиққанлар илм-фан ва технологиялар соҳасидаги ютуқлар, инновацион ечимлар ҳамда халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маърузалар тақдим этдилар. Шунингдек, ёш тадқиқотчилар учун янги имкониятлар яратиш, табиий фанларнинг иқтисодиёт ва жамият ривожига қўшадиган ҳиссасини ошириш йўллари кўриб чиқилди.
Темур Давлетов ҳам ўз нутқида илм-фан ва инновациялар Хоразм вилоятининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, фан ва таълимни бирлаштириш орқали янги авлодга замонавий билимлар бериш, минтақанинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Конференциядан сўнг ҳоким шаҳардаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш мақсадида бир неча ҳудудларга ташриф буюрди.
Ташриф давомида ҳоким пиёдалар йўлакчаларини таъмирланиши ва маҳаллаларда амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларини қўздан кечирди. У ҳар бир ҳудуддаги ишларнинг ҳолатини ўрганиб, қурилиш ва ободонлаштириш жараёнларини тезкорлик ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Ҳоким айниқса, шаҳар аҳолиси учун қулайликлар яратиш, янги ижтимоий иншоотлар ва дам олиш масканлари қурилишини тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, шаҳар кўчаларида тоза ва обод муҳитни сақлаб қолиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ташрифнинг кейинги манзили шаҳардаги Қиёт маҳалласидаги "Ёшлар саноат зонаси" бўлди. Бу ерда у ёш тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг бизнес лойиҳалари ва мавжуд муаммолари билан яқиндан танишди. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар, жумладан, молиялаштириш, инфратузилма, зарурий коммуникация тармоқларига уланиш, банк кредит масалалари ва қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида ҳокимга маълумот бердилар.
Темур Давлетов ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун қулай иш шароитларини яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ёш тадбиркорларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топилмаганлиги сабабли сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга қаттиқ танқидий муносабат билдирди. Ҳоким мазкур масалалар юзасидан тезкорлик билан аниқ чоралар кўришни, ёшлар саноат зонасида олиб борилаётган ишларни қайта кўриб чиқиш ва тегишли назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Бу ташриф ёш тадбиркорларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва шаҳарда саноатни ривожлантириш бўйича муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланди.
Шаҳар ҳокими Темур Давлетов ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Янги Турмуш маҳалласидаги бир нечта аҳоли хонадонларида бўлди.
Жумладан, у маҳаллада истиқомат қилаётган Тўра Сапаевнинг хонадонига ташриф буюриб, яшаш шароити ва мавжуд муаммолар билан яқиндан танишди. Темур Давлетов Тўра Сапаев оиласининг турмуш шароитини яхшилаш учун зарур чоралар кўриш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Шундан сўнг, ҳоким Ирода Сапаева билан ҳам учрашди. Ирода Сапаева қўзиқорин етиштириш билан шуғулланиш ниятида экканлигини билдириб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун амалий ёрдам сўради.
Ҳоким унинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар бўйича тегишли ташкилотларга ёрдам кўрсатиш ва унинг бизнесини бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Бу учрашувлар шаҳар ҳокими эътироф этганидай муҳтарам юртбошимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида экканлигини тақиллаб ўтди.