Улар орасида энг тиришқоқ, зукко ва интилувчан 42 нафар ўқувчиларнинг олтин ва кумуш медаллар соҳиби бўлгани янада қувонарли.
Бугун 28 июнь санасида Хива шаҳар ҳокимлигида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Темур Давлетов битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан табриклаб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланган ҳолда илм чўққиларини эгаллаб, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими томонидан ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали тарзда топширилди.