Юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент ундирувлари йўналишидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февралдан 21 мартга қадар “Алимент ундирув ойлиги” деб эълон қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2020 йил 16 мартдаги буйруғига асосан қарздор Х.М.дан ундирувчи М.И.нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Суд қарорига асосан Бюронинг Хива шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган. Қарздор ота вояга етмаган фарзаниднинг моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, давлат ижрочисига мурожаат қилган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан бир нафар фарзанди учун қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 39.млн сўм алимент пули нақд тўлаб берилди ва тарафлар ўзаро келишганлиги сабабли ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.