Жумладан, Хиванинг қатор кўзга кўринган, улкан бунёдкорлик иншоотлари ва ижтимоий соҳа объектларида бўлган меҳмонлар Самарқанд ва Хивадаги жадал жараёнларни таққослаб, ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали Хоразм тажрибасини ўрганишди.
Шаҳар ҳокими Темур Давлетов иштирок этиб, самарқандлик сенатор ва депутатларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, меҳмонлар “Ичон-қалъа” Давлат музей-қўриқхонасида бўлиб, у ердаги музейлар фаолияти ва тарихимиз билан яқиндан танишиб, Паҳлавон Маҳмуд қабрини зиёрат қилишди.