24.10.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони 6-банди 3-кичик бандида шаҳар (туман) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳар чоракда тегишлича шаҳар (туман) халқ депутатлари Кенгашларига шаҳар (туман) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этиши белгиланган.
Фармон асосида Хива шаҳар адлия бўлими томонидан 2022-йил 9 ой давомида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Хусусан, бўлимга 2022-йил 9 ой давомида 182 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бўлим томонидан 173 та мурожаатлар кўриб чиқилган, шундан 96 та мурожаатлар қаноатлантирилиб, 77 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 9 та мурожаатлар тегишлилик бўйича давлат органлари ва ташкилотларига жўнатилган.
Учинчи чорак якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларида 12 та ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ушбу ўрганишларда 4596 та қонун бузилиш холатлари аниқланиб, шундан 120 та тақдимнома, 249 та огоҳнома, 22 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиши учун тўпланган хужжатлар Хоразм вилояти адлия бошқармаси ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази ва судга жўнатилган ва натижаси бўйича мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб 62 та 1.323.471.000 сўмлик аризалар киритилган бўлиб, шулардан 51 таси қаноатлантирилган, қолганлари ҳозирда суд жараёнида.
Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бўлим томонидан 27 та таклифлар берилган, 3-чорак якунига қадар бўлим томонидан жами 1313 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 784 та оғзаки, 504 та оммавий ахборот воситаларида (41 таси радиода, 26 та телевиденияда, 18 та газетада ва 419 маротаба веб-сайтларда), 25 та кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилган, шаҳар худудидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига 964 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жўнатилган.
- шаҳарлар (туманлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида: бўлим томонидан шаҳар ҳокимлиги, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар (қарор ва фармойишлар) ҳар ойнинг якуни бўйича таҳлил қилиниб, норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни расмий нашрларда эълон қилиниши ҳамда расмий веб-сайтларга жойлаштирилиши аҳволини мониторинг қилиб борилди ва бўлим томонидан мазкур соҳада шаҳар ҳокимлигига қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 4 та тақдимнома киритилган.
Шу каби, бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг 3 та ва шаҳар ҳокимининг 2 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
Шунингдек, бўлим томонидан “Е-қарор” электрон тизими орқали халқ депутатлари Хива шаҳар кенгаши қарорлари ва шаҳар ҳокимлиги томонидан қабул қилинаётган қарор ҳамда фармойишларнинг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқлиги доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида Хива шаҳар ҳокимининг жами 8 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПФ-6243-сон “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва бошқа қонун хужжатларига зид 7 та қарор ва 1 та фармойиши қабул қилинганлиги аниқланиб, бўлим томонидан давлат манфаатларини кўзлаб Урганч шаҳарлараро маъмурий судига даъво аризаси киритилиши таъминланган.
- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида: жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2022-йил 1-2 ва 3-чоракларига мўлжалланган иш режаси ижроси юзасидан бўлим томонидан Хива шаҳар БТПЖ ҳамда Хива шаҳар қурилиш бўлимида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда давлат хизматлар соҳаси юзасидан ўрганиш ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ушбу ташкилотларга 2 та тақдимномалар киритилган ҳолда, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масалалари ҳал этилди ҳамда масъул ижрочиларга келгусида Фармон талабларига тўлиқ риоя этишлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда шаҳар қурилиш бўлими раҳбарининг маъмурий жавобгарлик масаласи бўйича Хоразм вилояти адлия бошқармасига маъмурий таклиф тақдим қилинган.
- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида: бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жорий йилнинг 3-чорагида шаҳардаги маҳаллаларда, яъни “Aнгарик”, “Ичан Қалъа”, “Каптархона”, “Гулшан 2”, “Гулирайҳон”, “Янги-ҳаёт”, “Қумясқа”, “Бинокор”, “Лолазор”, “Газчи”, “Гиламчи”, “Қиёт”, “Сангар” ва “Янги турмуш” маҳаллаларида худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари, турли давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари, давлат хизматлари марказлари ходимлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил қилиниб, 600 нафардан ортиқ фуқарога шу жойнинг ўзида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 80 нафардан ортиқ фуқароларнинг турли мавзудаги мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Шунингдек, Хива шаҳар 3-сон ўрта умумтаълим мактабида мусиқа фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб келаётган Ф.Матяқубовага 2022-2023- ўқув йили учун 4 соат дарс машғулотлари ажратилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2020-йил 30-июнда рўйхатдан 3271-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низом талаблари асосида ўрганилди ва Ф.Матяқубованинг дарс соатлари оширилиши таъминланган.
Бундан ташқари, фуқаро О.Собированинг фарзанди Равшанов Хусинбойнинг Хива шаҳар 15-сон ДМТТга навбати келмаганлигидан норози бўлиб, ушбу ҳолатларни қонунийлигини ўрганиб беришда ва фарзандини 15-сон ДМТТга жойлаштиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, О.Собированинг фарзанди Равшанов Хусинбой Илхомбек ўғлини 2022-йил 22-август куни Хива шаҳар 15-сон ДМТТга №50649172-сонли ариза рақами билан жойлаштирилиши таъминланган ҳолда мурожаати қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирининг 2022-йил 13-августдаги 191-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 15-августдан 15-сентябрь кунлари “Хусусий мулк дахлсиз давлат ҳимоясидадир” акцияси ўтказилиб, мазкур акция доирасида фуқаро Садуллаев Фарруҳга тегишли бўлган “Хива универсал савдо комплекси” AЖда ҳудудида жойлашган дўкон биноси 2018-йилда бузиб ташланганлиги ҳамда ер участкаси давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилганлиги, лекин фуқаро Садуллаев Фарруҳга етказилган зарар шу кунгача қоплаб берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан бўлим томонидан фуқаро Садуллаев Фарруҳнинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига даъво аризаси киритилди ҳамда мазкур суднинг хал қилув қарорига асосан, фуқаро Садуллаев Фаруҳнинг фойдасига шаҳар ҳокимлигидан 173.842.711 сўм компенсация пули ундириш белгиланган.
- давлат органлари ва ташкилотларининг шаҳар (туман) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш соҳасида: бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сонли қарорига асосан, 2021-йил 1-октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар “Е-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали юридик хизмат кўрсатиш марказлари хулосалари олиниш белгиланган бўлсада, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хива шаҳар бўлими ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими томонидан қабул қилинган хужжатлар Хива шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказининг хулосаси олинмасдан қабул қилинганлиги сабабли, бўлим томонидан мазкур ташкилотларга тақдимномалар киритилиб, айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 19-январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли қарори талабларига асосан, вакант бўлиб турган шаҳар ҳокимлиги юридик хизмат штат бирлиги ҳисобот даврида адлия органлари билан келишилган ҳолда, олий юридик маълумотга эга кадр билан тўлдирилиши таъминланган.