22.01.2022
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон бўйича туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир.
яъни, ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил етиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга йетказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принсипи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони асосида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича Aдлия вазири томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, бўлимнинг иш фаолияти мазкур йўл харитаси асосида олиб борилмоқда.
Хива шаҳар адлия бўлими томонидан мунтазам равишда худуддаги норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумий аҳволи ўрганилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йил ўтган даврида Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг 2 та, шаҳар ҳокимлигининг 4 та норматив-ҳуқуқий тусга ега бўлган қарори лойиҳаси бўлим томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, мазкур қарорлар оммавий ахборот воситаларида еълон қилиниб, расмий веб-сайтларга жойлаштирилди.
Бироқ, бўлим томонидан Хива шаҳар ҳокимлиги ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва уларнинг норма ижодкорлиги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган хужжатлар реестри “Е-қарор” електрон тизимида мониторинг қилиш йўли билан ўрганилганда, жорий йилнинг 3-чорагида шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш мақсадида шаҳар ҳокими қарори лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органига вақтида тақдим етиш чоралари кўрилмагани учун 1 та тақдимнома киритилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда шаҳардаги “Мевастон, “Каптархона”, “Янги турмуш”, “Калта минор” ва “Ичан қалъа” маҳаллаларида термитдан зарарланиш натижасида яшаш имконияти оғир вазиятга тушиб қолган хонадонларни бошқа жойга кўчириш, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун бузиб олиниши муносабати билан ер егасининг розилиги ёки ердан фойдаланувчилар билан ўзаро келишув шартномалари тузиш тўғрисида 21-12-217-Q/21-сонли қарор қабул қилингани ва қарорнинг 2-бандида умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормалар белгилангани аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича Хива шаҳар ҳокими номига 2021 йил 20 август куни Хива шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 август кунги 21-12-217-Q/21-сонли қарорини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Бундан ташқари, Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона електрон тизимини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 218-сонли қарори талабларига зид равишда 02.07.2021 йил куни жами 25 та қарорлари “Е-қарор” електрон тизими орқали қабул қилинмасдан, қоғоз шаклида қабул қилингани, Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда ВИ-54-27-12-217-Q/21-сонли қарори қабул қилингани аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича Кенгаш раиси номига келгусида қарорларни “Е-қарор” електрон тизими орқали қарорлар қабул қилинишини таъминлаш ва 2021 йил 27 августдаги ВИ-54-27-12-217-Q/21-сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириш юзасидан тақдимнома киритилди.
Яна шу тарзда қонунбузилишлар такрорланиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 11 майдаги 89-сонли сайёр йиғилиш баёни, 32-бандини ижроси юзасидан давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун ер майдонларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармасидан маблағ ажратиш ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил
6 сентябрдаги 72-12-0-F/21-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 32-12-217-F/21-сонли Фармойиши қабул қилинган.
Шунингдек, қарорнинг 1-бандида Хива шаҳридаги “Мевастон” ва “Каптархона” маҳаллаларида термитдан зарарланганлиги сабабли оғир аҳволга тушиб қолган 12 та турар ва 2 та нотурар жойларни бошқа жойга кўчирилиши муносабати билан фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун 3 167 774 000 сўм маблағ давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун ер майдонларининг олиб қўйилиши сабабли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун ажратиш белгиланган.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан ер участкасини давлат ва жамоат еҳтиёжлари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ва компенсация бериш Низомнинг 1-иловасига асосан белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим бўлсада, қонун хужжатлари талабларига умуман риоя қилинмасдан, тўғридан-тўғри “Фармойиш” қабул қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона електрон тизимини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 218-сонли қарорида адлия вазирлигига маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда еълон қилиш жараёнини доимий мониторингини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини “Е-қарор” електрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва еълон қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 17-бандида ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “Е-қарор” електрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш) рўйхатга олиш ва еълон қилиш жараёнларининг доимий мониторингини олиб бориш вазифаси юклатилган.
Бўлим томонидан Хива шаҳар ҳокимлигида ушбу Фармон ва қарор талабларига риоя қилиниши аҳволи мониторинг қилинганида, айрим қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Жумладан, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил 23 август куни “Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг еллик тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида” 36-12-217-Q/21-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унинг 1-бандида сессияни бўлиб ўтиш куни 2021 йил 27 август куни соат 10-00 га белгиланган.
Шунингдек, 2021 йил 14 октябр куни “Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг еллик тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида” 71-12-217-Q/21-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унинг 1-бандида сессияни бўлиб ўтиш куни 2021 йил 14 октябр куни соат 10-00 га белгиланган.
Ваҳоланки, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддасида “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг сессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб бироқ, йилига камида икки марта чақирилади. Сессия, шунингдек халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин. Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисидаги қарордан депутатлар сессия очилишидан камида етти кун олдин хабардор қилинади” деб ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-ИВ-сонли қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий Регламентининг 12-моддасига асосан сессия ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби депутатлар еътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилиши белгиланган.
Бундан ташқари, шаҳар ҳокими томонидан 2021 йил 13 август куни “Шаҳар худудида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги байрами тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида тезкор вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган кенг қамровли “Хавфсиз худуд” профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида” 24-12-217-Q/21-сонли ва 2021 йил 23 сентябр куни “Шаҳар худудида “Хавфсиз худуд” профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида” 24-12-217-Q/21-сонли қарорлари қабул қилинган бўлиб, унда қарор билан тасдиқланган “Штаб” аъзоларига ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини кучайтириш, нафақа пуллари, ойлик маошларини ўз вақтида берилишини таъминлаш, аҳолини газ, сув ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, кўп қаватли уйларга, мулкчилик шаклидан қатъий назар, нотурар жой объектларига (корхона, муассаса, ташкилотлар, савдо нуқталари, пайнет шоҳобчалари, компютер ва интернет клублари ва ҳ.к.) кузатув камераларининг ўрнатилишини назоратга олиш каби умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормалар белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат эканлиги, 20-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда ишлаб чиқувчи ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаши, 21-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги
29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 феврал) билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шартлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорининг 3-бандида қарорлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш учун мажбурий тартибда юридик хизматга тақдим етилиши белгиланган бўлсада, шаҳар ҳокимлиги томонидан фармойиш ва қарорлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш учун юридик хизматга тақдим етилмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
12 декабрдаги “Aҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 апрелдан лойиҳа хужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш, қурилиш тугалланган (реконструксия қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш, якка тартибда уй-жой қуришга (реконструксия қилишга) рухсат бериш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструксия қилишга рухсат бериш давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик хисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 мартдан бошлаб қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш механизмини жорий етиш орқали уларни амалга ошириш учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинган.
Бироқ, шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу қонунчилик хужжатлари талабларига риоя етилмаган ҳолда жами 2 та ҳолатда, яъни 2021 йил 4 октябр куни 58-12-217-Q/21-сонли қарор билан Хива шаҳри “Aнгарик” маҳалласи худудуда жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабини реконструксия қилиб, мавжуд 210 ўринга мўлжалланган ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ва 220 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси қуришга, 2021 йил 4 октябр куни 59-12-217-Q/21-сонли қарор билан Хива шаҳри “Мевастон” маҳалласи худудуда жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиб, мавжуд 420 ўринга мўлжалланган ўқув биносини мукаммал таъмирлашга рухсат бериш ҳақида тўғридан-тўғри қарорлар чиқарилган.
Худди шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан 2021 йил 29 сентябр куни “Вояга етмаган 2008 йил 20 августда туғилган Рўзметов Расулбек Искандар ўғли, 2007 йил 27 майда туғилган Рўзметбоева Нилуфар Одилбек қизи ва 2004 йил 10 октябрда туғилган Рўзметбоев Руслон Одилбек ўғлига васий тайинлаш тўғрисида” 59-12-217-Q/21-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унинг 2-бандида Хива шаҳар “Қиёт” маҳалласи, A.Навоий кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро Искандаров Рўзметбой 14 ёшга тўлган Рўзметбоева Нилуфар Одилбек қизи ва Рўзметбоев Руслон Одилбек ўғлига васий қилиб тайинланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида васийлик - ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли эканлиги, ҳомийлик - ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли эканлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, шаҳар ҳокими томонидан 2021 йил 12 июл куни 2-12-217-Q/21-сонли, 3-12-217-Q/21-сонли, 5-12-217-Q/21-сонли, 2021 йил 3 август куни 16-12-217-Q/21-сонли, 2021 йил 14 август куни 20-12-217-Q/21-сонли, 2021 йил 20 август куни 27-12-217-Q/21-сонли, 28-12-217-Q/21-сонли, 2021 йил 5 октябр куни 37-12-217-Q/21-сонли, 38-12-217-Q/21-сонли Фармойишлари билан ҳокимлик бошқарув аппаратининг ходимлари лавозимга тайинланган ва озод етилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 123-сон қарори билан тасдиқланган “Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисида”ги наъмунавий Низомнинг 10-бандида “Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, соҳалар бўйича бош ваетакчи мутахассислар, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юрист, бухгалтерия ва канселяриядан иборат бўлади” деб,
12-бандида “Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади” деб белгиланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари шаҳар ҳокимлигининг юридик хизмати ва бунга масъул бўлим ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига маъсулияцизлик билан ёндошганликлари, бу борада доимий, қатъий ва изчил назорат ўрнатилмагани оқибатида келиб чиққан бўлиб, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатлар қонун талабларига зид равишда қабул қилинган, бу эса ўз навбатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузиб, ҳақли норозиликларига ва мурожаатларни кўпайишига сабаб бўлади.
Шунингдек, бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йилиги бўйича қилинган хисоботда шаҳар ҳокимлиги томонидан “Aвтомобил йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунга кўра шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш, уйлар ва турар жойларни режали техник инвентаризациялаш ставкаларини ҳамда уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартибини тасдиқлаш, аҳолини марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари локал сув таъминоти (алоҳида турган қудуқлар, кам ишлаб чиқариш қувватига ега сув тозалаш қурилмалари, транспорт ёрдамида келтириладиган ичимлик сув таъминоти кабилар) манбаларидан фойдаланган ҳолда, йетказиб берилаётган сув сифатини меъёрий ҳужжатларда қайд қилинган даражагаетказиб таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрдаги “Дафн етиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
4 апрелдаги 101-сонли қарорига кўра дафн етиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартибини белгилаш масалалари кўриб чиқилмагани кўрсатилиб, норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар қабул қилиш белгиланган бўлсада, бу бирор бир амалий ишлар қилинмасдан, шаҳардаги мавжуд ижтимоий вазият, аҳолининг талаб ва ехтиёжларини йетарли даражада ўрганилмагани боис, шу кунгача бундай қарорларнинг қабул қилиниши пайсалга солиниб келинмоқда.
Ҳудди шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида бўлим томонидан ўтказилган таҳлил ва ўрганиш натижасига кўра, норма ижодкорлиги соҳасида аниқланган ҳолатлар хорижий тажрибани ўрганган ҳолда 41 та таклиф вилоят адлия бошқармасига тақдим қилинди.
Ўрганилган 62 та давлат органлари ва ташкилотларининг шаҳар тузилмаларида ҳуқуқни қўллаш бўйича амалиёти бўйича 3009 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 17 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қонунбузилишига йўл қўймаслик, уларнинг содир етилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф етиш тўғрисида 91 та тақдимнома киритилиб, тақдимномалар асосида 935 397 055 сўм, судларга киритилган 45 та аризалар бўйича 189 239 900 сўм ундирилган, қонунбузилишига йўл қўймаслик хусусида 311 та огоҳномалар киритилган.
Жорий йилда бўлим томонидан шаҳардаги мавжуд давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмаларига ва ҳокимликка 1000 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар янги қабул қилинган хужжатлар хива-ш@адлия.уз електрон почтаси орқали юборилди.
Aҳолининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ташвишга солувчи муаммоларни аниқлашга оид 4 маротаба 360 нафар фуқаролар ўртасида сўровномалар ўтказилди, сўров натижалари умумлаштирилиб таҳлил қилинди.
Шунингдек, Хива шаҳар Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар рўйхати олиниб, таҳлил қилиниб, айнан қайси соҳада мурожаатлар сони ортиб бораётган ўрганилди.
Таҳлиллар натижаси бўйича тарғибот ишлари ижтимоий тармоқларда, яъни бўлимнинг “Хива шаҳар адлия ҳуқуқий маслаҳати” номли алоҳида Telegram канали ва Facebook каналларида ёритилиши таъминланди, онлайн тарзда аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар бўйича ҳам мурожаатлари қабул қилинди.
Сектор раҳбарлари билан долзарб муаммоларни жойига чиқиб аниқлаш ва бартараф ‘тиш бўйича иш режалар ишлаб чиқилиб, ҳафтасига бир марта ҳам бир сектор раҳбари билан биргаликда муаммолар ўрганилмоқда, аниқланган муаамоларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда таклифлар киритиб борилмоқда.
Олиб борилган ишлар натижаси бўйича бўлимга 131 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 66 таси қаноатлантирилиб, 65 тасига тушунтириш берилди, мурожаатларни ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ўтказиш аудиторияси ва йўналишига қараб шаҳардаги ташкилотлар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, биргаликда маҳалла ва ташкилотларда манзилли тарғибот ўтказиш жадваллари ишлаб чиқилди.
Худди шунингдек, “Йўл харитаси”нинг бажарилиши бўйича маҳаллаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг 42 та сайёр қабули ташкил қилиниб, бўлим ходимлари томонидан оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш ва муаммоларни бартараф етишга кўмаклашиш бўйича аҳолининг уйларига бориб уларнинг қийнаётган долзарб муаммолар ўрганилди.
Aдлия бўлимлари фаолияти йўналишлари, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга йетказиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида 295 та маъруза, 382 та давра суҳбатлари, 30 та семинарлар ўтказилди, 243 та уйма-уй юрган ҳолда, 79 та кўргазмали, 436 та веб-сайтлар орқали, газетада 6 та, радиода 40 та, телевидениеда 9 та чиқишлар қилинди. Қонун хужжатларини қабул қилиниши мақсади, унда белгиланган нормалар содда ва тушунарли тилда тушунтирилиб, тайёрлаб борилган 1730 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.