
22.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони ижроси бўйича қуйидагилар амалга оширилди.
- Хива шаҳридаги Бош вазир қабулхонаси томонидан тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларни қабул қилиш, сайёр қабул қилиш, ишчи гуруҳлар билан бирга мурожаатларини кўриб чиқиш, қонуний талабларини жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни ваколатли органларга юбориш ва ижросини назоратга олиш, барча маълумотларни ягона интерактив порталга киритиб бориш борасидаги асосий вазифалари амалга оширилиб келинмоқда.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
тадбиркорларнинг назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимларига ёхуд юқори турувчи назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларга юборилади.
- 2022 йил 1 январь ҳолатига тадбиркорлардан жами 482 та мурожаат келиб тушди.
Ҳусусан, мурожаатларнинг 110 таси (22,8 %) Бош вазир қабулхоналари орқали, 186 таси (38,6%) Cаll-марказ, 172 (35,7%) таси сайёр қабулларда ва 14 та (2,9%) «business.gov.uz» портали орқали ижрога қабул қилинди.
- тадбиркорларнинг жами 482 та мурожаатида кўтарилган 527 та масаланинг 527 таси, яъни 100 фоизи кўриб чиқилиши таъминланди.
- мурожаатларнинг 224 таси (42,5%) кредит,
101 таси (19,2%) ер ажратиш, 5 таси (0,9%) рухсатнома, лицензиялар олиш, 19 таси (3,6%) инфратузилма ва 3 таси (0,6 %) солиқ масалаларида тушган бўлса, қолган 175 таси (33,2%) бошқа масалаларни ташкил этди.
- кўриб чиқилган 527 та масаланинг 426 таси, яъни 80,8 фоизини ижобий ҳал этишга эришилди. Шунингдек, 93 тасига (17,6%) тушунтириш берилди ва 8 таси (1,5%) рад қилинди.
Масалаларнинг 67,6 фоизи (356 та) шаҳар, 26,6 фоизи (140 та) вилоят, 5,9 фоизи (31 та) республика даражасида кўриб чиқилди.
Шунингдек, Хоразм вилояти Хива шаҳридаги қабулхонаси ва ҳокимлик хамда тегишли идора, ташкилотлар билан биргаликда ўтган 2021 йил давомида 28 та сайёр қабуллари ўтказилди, уларда жами 652 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди ва 144 та мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқиб, 137 таси (95,1%) қаноатлантирилди, 7 таси (4,9%) тушунтириш берилди.
Хива шаҳрида сектор рахбарлари тамонидан 2022 йил 1 январ ҳолатига 196 та сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб 1-секторда 43 та шундан 736 та тадбиркор иштироқ қилган 347 таси, яъни 47,1 фоизи қаноатлантирилган, 389 таси, яъни 59,2 фоизига тушунтириш берилган. 2-секторда 44 та шундан 408 та тадбиркор иштироқ қилган бўлиб 158 таси, яъни 38,7 фоизи қаноатлантирилган, 250 тасига яъни 61,3 фоизига тушунтириш берилган. 3-секторда 62 та шундан 278 та тадбиркор иштироқ қилган 200 таси, яъни 71,9 фоизи қаноатлантирилган, 78 таси, яъни 28,1 фоизига тушунтириш берилган. 4-секторда 47 та шундан 121 та тадбиркор иштироқ қилган 88 таси, яъни 72,7 фоизи қаноатлантирилган, 33 таси, яъни 27,3 фоизига тушунтириш берилган.
Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган масалаларнинг секторлар кесимидаги
М А Ъ Л У М О Т
Ҳудудлар номи |
Жами келиб тушган мурожаатлар сони |
Жами келиб тушган масалалар сони |
Жами кўриб чиқилган масалалар |
Шундан |
Жараёндаги масалалар |
Муддати бузилганлар |
||||||||
Сони |
фоизи |
Қаноатлан-тирилган |
фоизи |
Тушун-тириш берилган |
фоизи |
Рад этилган |
фоизи |
Сони |
фоизи |
Сони |
фоизи |
|||
Хива шаҳри |
482 |
527 |
527 |
100,0% |
426 |
80,8% |
93 |
17,6% |
8 |
1,5% |
0 |
0,0% |
75 |
14,2% |
1-сектор |
139 |
147 |
147 |
100,0% |
123 |
83,7% |
24 |
16,3% |
0 |
0,0% |
0 |
0,0% |
14 |
9,5% |
2-сектор |
103 |
122 |
122 |
100,0% |
92 |
75,4% |
28 |
23,0% |
2 |
1,6% |
0 |
0,0% |
26 |
21,3% |
3-сектор |
139 |
152 |
152 |
100,0% |
110 |
72,4% |
36 |
23,7% |
6 |
3,9% |
0 |
0,0% |
22 |
14,5% |
4-сектор |
101 |
106 |
106 |
100,0% |
101 |
95,3% |
5 |
4,7% |
0 |
0,0% |
0 |
0,0% |
13 |
12,3% |
Қабулхоналар томонидан Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш мақсадида қабулхона томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармонига мувофиқ ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқишлари ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида қабулхонага ёзма равишда 7 кун муддатда ахборот киритишлари белгилаб қуйилган.
Бундан ташқари, қабулхонада рўйхатга олинган ҳар бир мурожаатнинг сифатли ва 7 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши, шунингдек қонуний ҳал этилиши ҳолати ҳар ой якуни билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида танқидий умумлаштирилиб, ҳар чорак якуни билан Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашида муҳокама этиб борилиши белгиланган.
Хива шаҳридаги мурожаатларни кўриб чиқилишида камчиликларга йўл қўйган идора ташкилотларга 2022 йил 1 январ ҳолатига огоҳлантириш хамда тақдимномалар киритилган бўлиб булар асосан:
- Хоразм вилояти Хива шаҳар хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурулиш, коммуникациялар ва каммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси Юсупов Элёрбек Ганжабой ўғлига қаттиқ огохлантириш (15.03.2021 йилдаги мажлис баёни №17/1).
- Хоразм вилояти Қурулиш Бош бошқармаси хузуридаги "Архитектура режалаштириш бюроси" ДУКнинг ер муносабатлари ва АРТ ларни тартибга солиш бўлими бош мутахассиси Султанов Дониёр Эгамбергановичга хайфсан (24.03.2021 йил Буйруқ №19).
- Хоразм вилояти Қурулиш Бош бошқармаси Хива шаҳар қурулиш бўлими бош мутахасиси Исмаилов Машарип Мухаммадсолай ўғлига хайфсан (24.05.2021 йил Буйруқ №02).
- Хоразм вилояти Хива шаҳар хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурулиш, коммуникациялар ва каммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси Юсупов Элёрбек Ганжабой ўғлига қаттиқ огохлантириш (02.06.2021 йилдаги мажлис баёни №2-56).
- Хива шаҳар хокимининг хотин-қизлар бўйича маслахатчиси Аллаберганова Зубайдага қаттиқ огохлантириш (12.06.2021 йилдаги мажлис баёни №2-59).
- АТ Ҳалқ банки Хива филиалининг юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахасиси Дўсчанов Ғайрат Эгамбергановичга 15%жарима (08.07.2021 йил Буйруқ №62-КБ).
- Хива шаҳар хокимлиги ҳуқуқшуноси Юсупов Анвар Қадамовичга хайфсан Хива шаҳар хокиминиг 12.07.2021 йилдаги №7-12-217-F/21 Фармойиш.
- Кадастр агентлигининг Хива шаҳар бўлими бошлиғи Хожаев Сирожга огохлантириш (06.08.2021 йилдаги мажлис баёни №20).