
24.10.2022

Хива шаҳар 3-сектор ҳудудида жойлашган 5 та (Гулистон, Гулирайхон, Гулшан-2, Дўстлик, Янги бинокор) махаллалари, умумий ер майдони жами 932,76 гадан иборат (Гулирайхон-185,4 га, Гулистон-290,6 га, Гулшан-2-342,3 га, Дўстлик-47,5 га, Янги бинокор-66,7 га), 6060 та хонадон (Гулирайхон-1248, Гулистон-2013, Гулшан-2-2244, Дўстлик-805, Янги бинокор-905), 8295 та оила (Гулирайхон-2050, Гулистон-2675, Гулшан-2-1080, Дўстлик -1530,Янги бинокор-1029 ), 32189 нафар аҳоли (Гулирайхон-7535, Гулистон-10513, Гулшан-2-9200, Дўстлик-4395, Янги бинокор-4012). Шундан 14832 нафар эркаклар ва 17357 нафар аёлларни ташкил қилади. Сектор худудида жами 10086 нафар вояга етмаганлар ҳамда 6775 нафар ёшлар, 1067 нафар узоқ муддатга четга кетганлар, 5 та мактаб ва 1 та касб-ҳунар мактаби 1 та коллеж, 25 та мактабгача таълим муассасалари, 3 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд.
Хива шаҳар 3-сектор худудидда хоким ёрдамчилари томонидан қуйдаги ишлар амалга оширилди.
Гулирайхон маҳалласи (ҳоким ёрдамчиси Э.Уллиев) KPI – 82,39%
Гулистон маҳалласи (ҳоким ёрдамчиси Қ.Салаев) KPI – 84,66%
Гулшан-2 маҳалласи (ҳоким ёрдамчиси С.Яқубов) KPI – 90,61%
Дўстлик маҳалласи (ҳоким ёрдамчиси У.Рўзметов) KPI – 91,48%
Янги бинокор маҳалласи (ҳоким ёрдамчиси Ж.Жуманиязов) KPI – 95,05% 3-сектор бўйича жами ҳоким ёрдамчиларининг KPI – 88,84 %
“Ёшлар дафтари” бўйича;
Сектор ҳудудидаги 5 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларнинг яшаш шароитлари ўрганилди ва ижтимоий кўллаб қувватланиб ёрдам берилган.
Жумладан, 2022 йилнинг 9 ой давомида 259 нафар ёшлар, ёшлар дафтарига киритилди. Шундан ёшлар дафтарига киритилган ёшларнинг 226 нафари (87.3%)га ижтимоий, иктисодий, моддий ва психологик ёрдамлар кўрсатилиб, Ёшлар дафтаридан чиқарилган. Хозирги вақтда ёшлар дафтарида қолган 33 нафар (12,7%) ёшларга ўзларининг муаммолари юзасидан тегишли тартибда ёрдам бериш чоралари кўрилган. Жумладан:
- 15 нафар ёшлар ҳайдовчилик курсларида ўкитилди. (18 млн сўм пул маблағи ўтказиб берилган.)
- 2 нафар ёшлар сафарбарлик чақирувларига харажат пули тўлаб берилган.(11 557 320 сўм)
- 48 нафар ёшларнинг контракт пуллари тўлаб берилган. (141 232 686 сўм)
- 5 нафари ёшлар даволаниш учун харажатлари қоплаб берилган.
(13 603 700 сўм)
- 18 нафар ёшларга мехнат қуроллари олиш учун субсидиялар ажаратилган. (118 975 633 сўм)
- 58 нафар ёшларга тадбиркорчилик килишлари учун имтиёзли равишда кредитлар олиб берилган. (1 579 610 000 сўм)
- 30 нафар ёшларни доимий иш ўринларига жойлаштирилган.
- 8 нафар ёшлар ўзини ўзи банд қилиш сохаси
- 12 нафар бошка турдаги ёрдамлар
- 1 нафар “Устоз-шогирд” аньанаси доирасида хунармандларга бириктирилган
- 1 нафари Истьедодни қўллаб-қувватлаш
Гулирайхон маҳалласи (ёшлар етакчиси Б.Каримов) 50 нафар ёшдан 46 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган – 92%
Гулистон маҳалласи (ёшлар етакчиси А.Жуманиязов) 78 нафар ёшдан 67 тасига амалий ёрдам кўрсатилган – 85,8%
Гулшан-2 маҳалласи (ёшлар етакчиси Х.Абдуллаев) 67 нафар ёшдан 56 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган – 83,5%
Дўстлик маҳалласи (ёшлар етакчиси Ж.Атажанов) 25 нафар ёшдан 23 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган – 92%
Янги бинокор маҳалласи (ёшлар етакчиси М.Атажанова)
39 нафар ёшдан 35 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган 89,7%
Жами 3 сектор бўйича жами 259 нафар ёшдан 226 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган 87,3%
“Темир дафтар” бўйича,
“Темир дафтар” га тадбир бошидан 365 нафар фуқаролар киритилган бўлиб, шундан 356 нафари (97,5 %) моддий ёрдам кўрсатилиб, Темир дафтардан чиқарилган, хозирги вақтда Темир дафтарда 9 нафар фуқаролар рўйхатда турган бўлиб, ундаги
27 нафар оила аьзолари мавжуд. Жорий йилнинг 9 ойи давомида
9 нафар оила аьзоларига моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек,
ИИБ 3-секторида 365 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, шундан
Бу оилаларнинг 517 нафар ишсиз аъзоларининг иш билан бандлиги таъминланди, 584 307 780 сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилган.
Жумладан: 131 холатда 39,507 млн. сўмлик озиқ-овкат маҳсулотлари етказилган, 74 холатда 50.766 млн. сўмлик нақд пул берилган, 8 холатда 3,2 млн сўмлик чорво моллари олиб берилган, ПФ-6038 бўйича 231 холатда 164 млн. сўмлик ва ВМ-346 сонли қарори бўйича 216 холатда 125 млн. сўмлик ҳамда 14 холатда 154,683 млн. сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилган.
Натижада 356 та (97,5%) эхтиёжманд оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди. (Бугунги кунда “темир дафтар”да қолаётган 9 та оилалар дафтарда турибди).
Шунингдек, “Темир дафтарда” турган ижтимоий химояга мухтож эхтиёжманд бўлган Хива шахар Гулистон маҳалласида яшовчи афғон уруши қатнашчиси Атабаев Бахтиёрни юрагида жарроҳлиқ амалиёти ўтказиш учун 13,5 млн. сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилган.
Хива шаҳар Гулшан-2 махалласи Кўхна хива кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, 1978 йилда туғиган фуқаро Сапаев Умирбек Озодовичга даволаниши учун 13.5 млн пул маблағи ўтказиб берилган.
Гулшан-2 маҳалласи Келажак сари кўчаси 175-уйда яшовчи фуқаро Атаева Шаҳло Камиловнага 4 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдам, қизи Комилова Шукуройни 3,8 млн сўмлик контракт пули тўлаб берилган. Шунингдек, Гулшан-2 махалласи 2 дона Келажак сари кўчасига 200 кучланишли электр трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, Зарафшон кўчасига 1 км узунликда асфалт қилинган.
Гулирайхон маҳалласи Мафтункор кўчаси 37-уйда яшовчи фуқаро Рўзметова Шахло Сабировнага уй ва қизини 4,5 млн сўмлик контракт пуллари тўлиқ тўлаб берилган. Кўшимча контракт учун (2022 йил сентябр ойида) 2 547 000 (икки миллион беш юз қирқ етти минг) сўм нақд пул берилган.
Хива шахар 3-сектор рахбари ташаббуси билан жами сектор худудиддаги 5 та махаллада 9 ой давомида 19 та шахсий ташаббус билан қуйдаги ишлар амалга оширилган. Жумландан;
“Гулистон” маҳалласида ички йўллар узунлиги 26752 (метр) 14 та кўча бўлиб, шундан 1 та кўчада (М.Маткаримов кўчаси 2,1 км узунликда асфалт бетон қилинди ва Шодлик кўчаси 700 метр узунликда сув ўтказилди. Шунингдек, Юлдуз кўчасига 1 км узунликда шағал (мити писоқ) ётқизилди. “Гулистон” М.Ф.Йда Шодлик кўчаси 830 метр жойи тўлиқ асфалт қилиб берилган. Шунингдек, Гулистон махалласи Юлдуз кўчаси 830 метр жойига майда тош қопламаси ётқизилди ва текисланган.
“Гулирайхон” М..Ф.Йда Шодлик кўчасига 300 метр жойи хамда Нурли хаёт кўчаси 300 метр жойига тўлиқ асфалт қилинган.
“Гулирайхон” махалласи Найман кўчаси 800 метр жойи асфалт қилинган.
“Бинокор” маҳалласида ички йўллар узунлиги 6725 (метр) 6 та кўча бўлиб, шундан 2 та (Толзор 1,1 км, Хидоят кўчаси 1,3 км) жами 2,4 км узунликдаги кўчалар асфалт қилинди ва Гулзор кўчасининг 1,7 км кисми тўлиқ бетонлаштирилган.
Дўстлик махалласи “Элобод” кўчаси 300 метр узунликда шағал мити писоқ ётқизилди хамда 18-уйда яшовчи фуқаролар учун тунги ёритгич чироқлари ўрнатилган.
2022 йил 02 май куни Рамазон хайити муносабати билан 3-сектор худудидаги 5 та махаллалларда яшовчи ижтимоий химояга мухтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга пул ва озиқ овкат махсулотлари таркатилган.
-Гулирайхон махалласи 18 нафар фуқарога 9,3 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Гулистон махалласи 6 нафар фуқарога 5,3 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Гулшан-2 махалласи 20 нафар фуқарога 11,7 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Янги бинокор махалласи 9 нафар фуқарога 6,2 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Дўстлик махалласи 6 нафар фуқарога 4,3 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари берилган.
2022 йил 07 июль куни Қурбон хайити муносабати билан
3-сектор худудидаги 5 та махаллалларда яшовчи ижтимоий химояга мухтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга пул ва озиқ овкат махсулотлари таркатилган.
-Гулирайхон махалласи 8 нафар фуқарога 3,2 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Гулистон махалласи 11 нафар фуқарога 4,4 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Гулшан-2 махалласи 9 нафар фуқарога 3,6 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Янги бинокор махалласи 9 нафар фуқарога 3,6 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари
-Дўстлик махалласи 8 нафар фуқарога 3,2 млн сўмлик пул ва озиқ овқат махсулотлари берилган.
“Аёллар дафтари” бўйича
Хива шаҳар 3-сектор худудида жами 543 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 2022 йил 9 ой давомида 511 нафари (94,5 %) га ёрдам кўрсатилган.
1. тоифаси бўйича
- 160 нафардан 160 нафари (100%) хотин-қизларни бандлиги таьминланди.
- 15 нафари доимий ишга жойлаштирилган,
- 8 нафари жамоат ишларига жойлаштирилдиган,
- 115 нафари ўзини-ўзи банд килган холда бандлиги таьмиланган.
Сектор ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан 25 нафар ишлаш истаки бўламаган хотин-қизларни ташкил килганлигши сабабли ўз аризаси ва тушунтириш хатлари олинган.
2. тоифаси бўйича
- 55 нафардан 55 нафар (100 %) хотин-кизларга тадбиркорчилик килишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилган.
3. тоифаси бўйича
139 нафардан 128 нафар (92,1%) хотин-кизларга моддий ёрдам берилган.
3,1-Уй-жойини таьмирлашга мухтож хотин-кизлар;
16 нафардан 10 нафари 62,5 %
4. тоифаси бўйича
84 нафардан 82 нафари (97,6 %) моддий ёрдам кўрсатилган.
4,1 Уй-жойи таьмирланадиган хотин кизлар
4 нафардан 4 нафари (100%)
5. тоифаси бўйича
13 нафардан 9 нафари (69,2 %)
6. тоифаси бўйича
92 нафардан 85 нафари (92,4 %) ёрдам кўрсатилган.
Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга хуқуқий, психологик, тиббий ёрдам берилиб келинмоқда. Хусусан 543 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 78 нафарига ордер берилган, тиббий ёрдамлар берилиб келинмоқда Бундан ташкари 3 нафар аёлларга даволанишлари учун жами 16,5 млн сўм пул ажратилган.