24.10.2022
Меҳнат ресурслари тақсимотига асосан Хива шахарда мавжуд 95520 нафар аҳолининг 52263 нафарини меҳнатга лаёқатли фуқаролар ташкил қилиб, улардан 38662 нафарни иқтисодий фаол аҳоли, 3394 нафарни ишсиз шахслар (1748 нафар ёшлар, 1962 нафар аёллар), ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил қилади.
2022 йил январ–сентябр ойларида шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 5771 нафар (3336 нафар аёллар, 1934 нафар ёшлар) ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиниб, улардан 860 нафари (524 нафар аёллар, 391 нафар ёшлар) мақбул бўш иш ўринлари бўйича ишга жойлаштирилган.
Жумладан, шахар Ҳокимининг қарорига асосан квота иш ўринлари белгиланган корхоналар бўйича 57 нафар (43 нафар аёллар, 39 нафар ёшлар) ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган тоифадаги шахслар таркибидан, жумладан, 11 нафар
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар, 36 нафар таълим муассасалари битирувчилари, 2 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, 5 нафар ногиронлиги бўлган шахслар,пенсияолди ёшидаги шахслар учун 3 нафар фуқароларни бандлиги таъминланган.
Хисобот даврида 58 нафар (27 нафар аёллар, 21 нафар ёшлар) ишсиз деб эътироф қилинган фуқаролардан 37 нафарига, жумладан 26 нафар аёллар, 10 нафар ёшларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 65 217 277 минг сўм тўланган.
2022 йил январь-сентябр ойларида Касбга ўқиш, қайта ўқиш ва малакасини ошириш йўналишида 356 нафар фуқаролар касб-хунарга ўқишга жалб қилинган бўлиб, уларга харажатларини қоплаш учун
15 890 208 минг сўм пул тўлаб берилган.
“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарорига асосан, 2022 йил январь-сентябр ойлари давомида шаҳарда истиқомат қилувчи 472 нафар ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб,
79 та иш берувчиларга, жамоат ишидаги ишчиларни иш хақлари учун 456389.0 млн сўм маблағ тўлиқ тўлаб берилган.
Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ташаббуси билан 20 маротаба “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари ташкиллаштирилиб, бунда ҳудуддаги 1131 та корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд 3645 та бўш иш ўринлари билан қатнашганлар.
Меҳнат ярмаркаларига жалб қилинган 2032 нафар (1163 нафар ёшлар, 1325 нафар аёллар), жумладан, 320 нафар таълим муассасалари (умумий ўрта таълим, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим) битирувчилари, 2 нафар жазодан кайтганлар, 5 нафар меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролардан, 224 нафари (105 нафар ёшлар, 145 нафар аёллар) ишга жойлаштирилиб, 34 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, 10 нафар хак туланадиган жамоат ишларига юборилиб, 26 нафари касбга ўитишга йўлланмалар берилиб, 1808 нафар шахсга меҳнат қонунчилиги, ишга жойлашиш хуқуқи, ижтимоий муҳофаза, касб танлаш ва бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар берилган.
Марказ томонидан ҳудуддаги 1215 та корхона, ташкилот, муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчи кучи ва мутахассис кадрларга талаб (эҳтиёж) бўйича тақдим этилган 7203 та бўш иш ўринлари (вакант лавозимлари) юзасидан маълумотлар умумлаштирилиб, иш қидирувчиларга таништирилган.
Қуролли кучлар заҳирасига бўшатилган жами 40 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш юзасидан мониторинглар ташкил қилиниб, ҳисобот даврида заҳирага бўшатилган, 3 нафари, ОТМга талаба бўлганлар 3 нафари доимий ишга жойлаштирилиб, 9 нафари ҲОТ муассасаларига ўқишга кириш учун хужжат топширганликлари,
15 нафари тадбиркорлик ишлари билан банд бўлиб, 10 нафари ишлаш мақсадида четга чиқиб кетганликлари аниқланган.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган 16 нафар шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш юзасидан мониторинглар ташкил қилиниб, 5 нафари ўз хохишларига кўра бандликлари таъминланган, 1 нафари ишлаш мақсадида четга чиқиб кетган, 7 нафари кўрсатилган ишларни рад қилиб ўзлари мустақил ишга кириш истагини билдирганлар, 3 нафар (марказ орқали 3 нафар) шахснинг мақбул иш ўринлари бўйича бандлиги таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б буйруғига асосан тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагини билдирган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, жумладан, 8 нафар (6 нафар аёллар, 1 нафар ёшлар) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсизларнинг давлат рўйхатидан ўтишдаги харажатларини қоплаш учун 2 160 0 минг сўм. пул ажратилган.
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадлари учун 24 452 924 минг сўм, жами 356 нафар (318 нафар аёл, 178 нафар ёш) 15 890 208 минг сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4962-сон қарори юзасидан тушунтириш тадбирлари олиб борилиб, қурилиш сохасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Урганч қурилиш коллежида ташкил этилган ўқув марказига 17 нафар ёшлар жалб қилинган.