24.10.2022
Шаҳар Кенгашининг “Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича” доимий комиссияси раҳбари сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 18,19-моддаларига мувофиқ барча давлат ташкилотлари ўзларининг ички йўриқномасида белгиланган муддатларда Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сессияларига ахборот ва ҳисобот бериб боришлари белгиланган. Шунга мувофиқ бошқа ташкилот ва корхоналар қатори, Хива шаҳар Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлимининг ҳисоботини эшитиш Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашини “Иш режаси”га киритилган. Хива шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор сессия чақирилишидан 7 (етти) кун олдин яьни жорий йилнинг 17 сентябрь куни чиқарилган ва қарор барча тегишлиларга етказилган. Шунингдек кун тартибида ҳисоботи борлигига қарамасдан шаҳар Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи Н.Б.Рахимов сессияга сабабсиз келмаганлигини айтиб ўтди.
Бу юзадан Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашига “8-Бунёдкор” сайлов округидан сайланган депутат Давлетов Темур Исмаилович хамда “11-Ойдин кўл” сайлов округидан сайланган депутат Бекчанов Шоназарлар сўзга чиқиб, ташкилот раҳбарини сессияда ҳисоботи борлигини била туриб сабабсиз келмаслиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясига бўлган ҳурматсизлик ва ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндошув деб қаралсин деган таклифни киритишди. Шундан сўнг музокорага чиққан бошқа депутатлар ташкилот раҳбари ҳисоботини навбатдаги сессия кун тартибига киритишни, агарда яна бундай ҳолат такрорланса ташкилот раҳбари фаолиятини қониқарсиз деб топишни келгусида раҳбарни ишда қолиш қолмаслик масаласини кўриб чиқишни юқори ташкилотидан сўраш таклифини илгари суришди.