Республикамизда хозирги кунда овқатдан захарланиш холатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли Хива шахар СЭО ва ЖСХ бўлими томонидан Ахоли ўртасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари овқатдан захарланиш холатлари келиб чиқишни олдини олиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар махкамаси томонидан қабул қилинган қонун, қарор ва фармоишлар, жумладан “Озиқ овқат махсулотлари сифати ва хафсизлиги тўғрисида”ги, “Ахоли саломатлигини химоя қилиш тўғрисида”ги, “Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, “Бозорлар ва савдо комплексларини фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги № 253-сонли қарорлар ижросини таьминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-Эпидемиологик Осоишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати томонидан 15.10.2022 йил №03-8/5864-сонли Мухим топшириқга асосан Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг 22.10.2022 йил № 8/4999 сонли топшириқ хати ижросини таьминлаш мақсадида хамда “Кейинги пайтларда Республикамиз ахолиси ўртасида сифатсиз озиқ-овқат махсулотлари, шу жумладан турли кимёвий моддалардан гурухли овқатдан захарланиш холатлари ортиб борётганлиги, бундай салбий вазиятларни олдини олиш мақсадида Прокуратура органлари рахбарлигида, ички ишлар, Давлат солиқ инспекцияси, Хива шахар СЭО ва ЖСХ бўлими ходимлари хамда Шахар Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан иборат ишчи гурух ташкил етилиб, ишчи гурух хамкорликда шахар худудида профлактик рейд тадбирлари ўтказилди,
Рейд тадбири давомида “Хива Дехқон бозори” АЖ худудида хеч қандай хужжатларсиз уй шароитида таёрланган салат ва пишириқ махсулотларини сотиш фаолияти билан шуғурланиб турган 6 нафар фуқароларга Хива шахар СЭО ва ЖСХ бўлими томонидан маьмурий баённомалар расмийлаштирилди ва базавий хисоблаш миқдорининг бир бараварида яний 300 000 минг сўм жарима солинди ва фукарога оғзаки огохлантириш ишлари олиб борилди.
Рейд тадбирлари давомида Хива шахар гулшан махалласида жойлашган “Гулшан дехқон бозори” МЧЖ да Вилоят ишчи гурух хамда менинг юртим телерадио қомпанияси ижодкорлари иштирокида ахоли ўртасида сифатсиз озиқ-овқат махсулотлари, шу жумладан турли кимёвий моддалардан гурухли овқатдан захарланиш холатларини олдини олиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбир бошидан жами 132 кг мева сабзавот, 10 кг уй шароитида тайёрланган қансерва, 170 дона тухум, 2.5 литр сут, 7.5 кг мол жигари, 3 кг ўпка 71. литр 750 грамм ароқ, 94 литр 250 грамм вино махсулотлари истеъмол қилишга яроқсиз деб топилиб савдодан олинди.
Хива шахар СЭО ва ЖСХ бўлими ходимлари томонидан 11 - ой давомида Махаллабой тизимида Қумясқа, Калта минор, Ичан калъа, Янги хаёт, Тозабоғ, Бинокор, Қиёт, Гулшан 2 махалласидаги хонадонларда шахсий гигиена бўйича хамда юқумли касалликларни олдини олиш бўйича ва овқатдан захарланишни олдини олиш борасида санитария тарғибот ва тушинтириш ишлари хамда юқумли касалликлари бўйича тарқатма материаллар тарқатилиб борилмоқда.
Жамоатчилик бўлими ходимлари томонидан дехқон бозорлар радиоузелларида юқумли касалликларни олдини олиш ва санитария қоидаларига риоя қилиш хамда озиқ-овқат махсулотлари хафсизлиги, сифатли ва хавфсиз овқатланиш тамоиллари, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдорлари белгиланган меьёрдан юқори бўлган озиқ-овқат махсулотларини инсон соғлиғи учун зарари хамда озиқ-овқат махсулотлари хафсизлиги сохасидаги долзарб масалалар бўйича маърузалар ўқилиб борилмоқда.
Мактабларда 1-4 - синиф ўқувчилари ўртасида бериладиган эрталабки нонуштага сифатли махсулотлар етказиб берилиши бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда
Санитария бўлими томонидан шахардаги умумий овқатланиш жойларига, истирохат боғларига, оммавий йиғилиш бўладиган жойларга, музқаймоқ, салқин ичимликлар сотадиган сотувчиларга, озиқ-овқат дўконларига санитария қоидаларига риоя қилиш бўйича огохлантириш хатлари ва Бустер доза билан эмлаш бўйича тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субьектларининг хуқуқлари ва қонуний манфатларини химоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлакри тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли фармонига асосан Хива шахар Сангар махалласида жойлашган “Хива Дехқон бозори” АЖ хамда “Гулшан Дехқон бозори” МЧЖ да ваколатли органни хабардор қилган холда санитария текширувлари ўтказилиб аниқланган камчиликлар юзасидан тўпланган хужжатлар Хива шахар жиноий ишлар бўйича судига ўтказилда.
Хива шахар СЭО ва ЖСХ бўлими ходимлари томонидан 11 ой давомида 8 та мактаб, 39 та оилавий нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти, 19 та савдо дўкони, 15 та умумий овқатланиш шахобчаси ва 13 та озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектларини хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакилини хабардор қилган холда санитария текширувлари ўтказилди, ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган камчиликлар бўйича маъсул ходимларга баённома тузилиб маъмурий жавобгарликка тортиш учун суд органига ўтказилди.
Шундай экан азиз юртдошлар шахримиздаги эпидемик холат барқарорлигига беэътибор бўлмасдан санитария қоидаларига риоя этиш билан биргаликда эмлаш тадбирида фаол қатнашайлик.
Эътиборингиз учун катта рахмат.