Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш, авваламбор, улар қабул қилингандан сўнг қай даражада самара бериши мумкинлиги ҳақида олдиндан атрофлича ўйлаб кўришни талаб қилади. Қабул қилинган барча ҳуқуқий меъёрлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, коррупция жамият механизмларининг нормал фаолиятига, миллий иқтисодиёт ривожига ҳали ҳам тўсқинлик қилиб келмоқда. Бу эса фуқароларда давлат институтларига нисбатан ишончсизлик уйғонишига, Ўзбекистоннинг халқаро доирадаги обрўсига путур етишига сабаб бўлмоқда. Жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси. Муайян бир мамлакатнинг иқтисодий аҳволи мазкур мамлакатда коррупция даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти даражаси. Бу ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб, ҳар қандай ҳуқуқий меъёр ушбу омил туфайли ўз самарасини беради.
Коррупция жамиятни емирувчи иллат бўлиб, у ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланишга, демократия асосларига ва қонун устуворлигига тўсқинлик қилади.
Коррупция сўзи — лотинча “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигида ўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчи умумлашган тушунчадир.
Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради.
Таъкидлаш лозимки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига олиб келиб, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.Коррупция мавзуси кейинги пайтда долзарб аҳамият касб этгани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур иллатга нисбатан одамларда кўникма шаклланиб қолишининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бу борада асосий мақсад ҳисобланади.
Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси - М.Самандаров