Бугун Хива шаҳрида Ичон Қалъа давлат тарихий - меъморий музей қўриқхонасининг "Ота дарвоза" олдида "Янги Ҳаёт Учун, Янги Ўзбекистон Учун" шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги кенг нишонланди.
Байрам тадбири авалида Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов сўзга чиқиб барча юртдошларимизни, Хиваликларни ҳамда шаҳримиз меҳмонларини самимий муборакбод этди ҳамда сўнги йилларда Республикамиз сингари Хива шаҳрида олиб борилган ислоҳотлар, бутун дунё ҳамжамияти олдида нуфузи ортиб бораётганлиги бу албатта халқаро фан олимпиадалари, халқаро фестиваллар спорт ўйинлари Хивада ташкил этилиши ҳамда кўплаб нуфузли тадбирларга мезбон бўлиши яққол мисолини таъкидлаб Хива шаҳрида барча соҳаларга бўлган катта эътибор шаҳримизда амалга оширилаётган туризмни, таълимни, инсонлар саломатлиги учун шарт шароитлар ва кўплаб шу каби ишлар албатта Муҳтарам Президентимизнинг оқилона сиёсати меваси еканлиги, ҳали янги лойиҳалар, янги ислоҳотлар, халқимизни турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган янги ислоҳотлар амалда бажарилиши таъкидлаб ўтилди. Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовнинг табригидан сўнг байрам тадбири иштирокчиларига театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.