Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди
07.05.2022
Бугун Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигиХоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Ичонқалъа музей-қўриқхонасида жойлашган тарихий обидалар, музейлар фаолияти билан яқиндан танишиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати