Куни кеча телеграмм ижтимоий тармоқ орқали "Хива шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси Давлат мулкини хусусий телеканалга бериб юборди!" мазмундаги хабар юзасидан маълум қиламизки ҳақиқатдан ҳам 2022 йил даврида Хива шаҳрига Led монитор ўрнатиш ишлари олиб борилган бўлиб ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжуд. Хабарда келтирилган Камаз 53603 l5 русумли автотранспорт воситаси ҳозирги кунда Хива шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси балансида турибди.Мавжуд бўлган қарздорлик эса Хива шаҳар ҳокимлиги балансида бўлиб ушбу қарздорликлар Хусусий телеканал фойдасига сўндириб келинмоқда.
Ва шуни маълум қиламизки бирон бир хабарни ёки маълумотни ёритишдан олдин журналистик суриштирув ишлари олиб бориб холислик билан ёндашишингизни сўраймиз