Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда тарқалган “ Ичан қалъа музей-қўриқхонасига кириш пулликми?” деган эътирозларга жавобан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сонли қарори 8 –иловаси “ Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомнинг 5- бандига асосан миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш фуқаролар учун пуллик хизмат шаклида ташкил этилиши белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 март санасидаги 265 сонли қарорининг 7-илова, “ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос Вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг маданий мерос жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди, 4-хатбошисида музей-қўриқхоналарда чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори жамғармага ўтказилиши белгиланган.
Шунга кўра , барча музей-қўриқхоналар ва музейларга кириш пуллик қилиб белгиланган.
Юқоридаги қарор ва низомларга асосан музей-қўриқхона ҳудуди ва ундаги музейларга иш фаолияти давомида тегишли тартибга мувофиқ кассага тўлов қилиб, чипта орқали киритилади . Шунингдек , 2023 йил 26 апрелдаги ПҚ-135 сонли қарорнинг 5-илова, 16-бандида кўрсатилган топшириққа асосан Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюраётган сайёҳлар сонини ҳамда музей-қўриқхонага тушадиган тушумларни аниқ ҳисоблаш мақсадида мавжуд 4 та дарвозага замонавий русумдаги FACE ID қурилмалари ( турникетлар) ўрнатилган . Бу ўз навбатида тартиб-қоидаларни мустаҳкамлаш ва сайёҳлик тизимида хавфсизликни таъминлашга ҳамда ичкарида яшайдиган аҳоли вакилларини бемалол тўсиқсиз кириб чиқиши учун хизмат қилади.
Маҳаллий аҳоли ҳамда вояга етмаган ёшлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189 -сонли қарорига асосан болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар ( ёки уларни ўрнини босувчи шахслар) музей-қўриқхона экспозицияларига бепул киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ -6000 сонли Фармонига кўра ҳар ойнинг биринчи якшанбаси очиқ эшиклар куни деб эълон қилиниб , барча маҳаллий фуқаролар учун музей-қўриқхона экспозицияларига кириб кўриш учун хизматлар бепул амалга оширилади.
Бундан ташқари 2022 йил 27 майдаги ПҚ 261 -сонли қарорга асосан темир дафтар, аёллар дафтари, ёшлар дафтарига киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат музейлари доимий равишда бепул хизмат қилади.
Одатий иш кунларида музей-қўриқхона ҳудуди ва экспозицияларига кириб-чиқиш белгиланган тегишли тартиб-қоида асосида амалга оширилади.