01.07.2022
Хива шаҳрида жами 21 та маҳалла мавжуд бўлиб, шундан 2022 йил давомида шаҳарнинг “Лолазор” ва “Дўстлик” маҳаллалари крименоген вазияти оғир яъни “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган маҳаллаларда жиноятчиликни “Маҳаллабай” тизимида жиловлаш бўйича шаҳар ички ишлар бўлими, шахар прокуратураси, миллий гвардия, адлия бўлими ва шаҳар хокимлиги маъсул ходимлари билан хамкорликда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 24 июнь куни шаҳарнинг крименоген вазияти оғир яъни “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган “Лолазор” маҳалласида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди. Хусусан шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, шаҳар прокурори билан баргаликда маҳаллада яшовчи фуқаролар, яъни ички ишлар органларида профилактик ҳисобларда турган 4 нафар, тиббиёт муассасалари ҳисобида турган 2 нафар фуқароларнинг истиқомат қилаётган уйларига бориб, профилактик сухбат ўтказилди, Сухбат давомида фуқароларнинг муаммолари ўрганилди ва келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўрталарида турли сабабларга кўра низо мавжуд бўлган 3 та хонадонларда мавжуд низо сабаблари ўрганилди ва ушбу низоли оилаларда 1 нафар ишсиз, 2 нафар ичкиликка ружу қўйганлар аниқланиб, уларни бандлигини таъминлаш, даволаш ва соғломлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар белилаб олинди. Миллий гвардия, ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик вакиллари билан хамкорликда махаллада жойлашган хонадонлар ва бошқа объектлар эгалари билан ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларни олдини олиш борасида, қўриқлаш пультига улаш ва видео кузатув камералари ўрнатиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди ҳамда ушбу ҳақда фуқароларга буклетлар таркитилди. Ҳозирда бу каби тадбирлар шаҳарнинг ҳар бир махалласида ўтказилиб борилмоқда