Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман Жиноят ишлар бўйича Хива шаҳар суд раиси Х.Авезов сўзга чиқиб, кейинги йилларда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлардан пировард мақсад, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборатлигини, бу ўринда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, шу маънода, хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида, хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш асосий вазифа сифатида қаралаётганлигини ва ушбу бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №3-сонли Қарори бўйича жабрланган хотин-қизларга “Химоя ордери” бериш жорий этилганлиги ва жабрланган хотин-қизлар қонун ҳимоясига олиниши хамда ҳимоя ордери талабларини бузиш ҳолатлари бўйича зўравон шахсга нисбатан 206-1-модда бўйича жавобгарликка тортилиши бўйича тушунтирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихида илк бор 2019 йил 2 сентябрида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
561-сонли Қонун билан бир қаторда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сонли Қонуни ҳам қабул қилинганлигини, мазкур хужжат аёллар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлашга асос эканлигини таъкидлаб бугунги кунда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш учун чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини, хусусан, Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас” деб қайд этилганлигини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра сўзни шаҳар прокуратура ёрдамчиси Х.Қадиров давом эттириб, 2019 йил 2 сентябрида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликнинг турли кўринишларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишини, жабрланган шахсларни ҳимоя қилишини кафолати эканлигини тушунтирди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Шундан кейин, Хива шаҳар, “Сангар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси йиғилишга якун ясади.
Шу юқоридагиларга кўра, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун жавобгарлик” мавзусида ҳамкорликдаги давра суҳбати ўтказилган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни тарғиботи Хива шаҳар ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.Ражабова зиммасига юклатилсин.
3. Оилавий зўравонликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва назорат қилиш махалла хотин қизлар фаоли Ш.Қурязова зиммасига юклатилсин.
Раислик қилувчи: З.Ибрагимова
Котиб: Ш.Қурязова