22.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган учрашувдаги “Қонун ва адолат устуворлигини
таъминлаш-барча эзгу мақсадларга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 7 августдаги № СОКҚ
235-III-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгаши, тегишли вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари маҳаллий кенгашига ахборот бериш тартиби белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди 1 (бир) таркибли бўлиб, фақат шаҳар судининг раиси фаолият олиб боради.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди фаолияти давомида жиноят ишлари, амнистия акти қўллаш ҳақидаги ишлар, муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги материаллар, сурункали спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар, жазо ўтаётган маҳкумларнинг жазоларини енгилроғи билан алмаштириш ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги материаллар, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материаллар, шахсни лавозимидан четлаштириш билан боғлиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ва шу каби бир қатор ишларни кўриб чиқади.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси Х.Авезов иш фаолиятини 2020 йил 13 июль кунидан бошлаган бўлиб, 2021 йил 1 январдан 2021 йил 30 декабрга қадар жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг иш юритувига жами 132 нафар шахсга нисбатан 92 та жиноят ишлари, 2463 нафар шахсга нисбатан 1981 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар келиб тушган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан
2021 йилнинг 1 январь кунидан 2021 йил 30 декабрь кунига қадар 112 нафар шахсга нисбатан 86 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шулардан
90 нафар шахсга нисбатан 65 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 87 нафар шахсга нисбатан 63 та жиноят иши бўйича жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган, 3 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган, 21 нафар шахсга нисбатан
20 та жиноят иши тугатилган.
Айблов ҳукми чиқарилганлардан 8 нафар шахсга нисбатан 7 та жиноят иши бўйича жарима жазоси, 22 нафар шахсга нисбатан 16 та жиноят иши бўйича ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 34 нафар шахсга нисбатан 25 та жиноят иши бўйича озодликни чеклаш жазоси, 23 нафар шахсга нисбатан
15 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазо тайинланганлардан 44 нафар шахсга нисбатан бўлган 29 та жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, содир қилинган жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинланган, 15 нафар шахсга нисбатан 14 та жиноят иши бўйича қўшимча жазо, яъни ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.
Тугатилган жиноят ишларидан 21 нафар шахсга нисбатан бўлган 20 та жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг
661-моддасига асосан тугатилган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судига 2021 йилнинг 1 январь кунидан 2021 йил 30 декабрь кунига қадар 128 нафар шахсга нисбатан 128 та материаллар келиб тушган бўлиб, ушбу келиб тушган материаллардан 9 таси рад қилинган 119 таси қаноатлантирилган.
Булар:
- ЖКнинг 46-моддаси тартибда 6 та материал келиб тушган бўлиб,
1 таси рад қилинган 5 таси қаноатлантирилган.
- ЖКнинг 481-моддаси тартибда 4 та материал келиб тушган бўлиб,
4 таси қаноатлантирилган.
- ЖКнинг 73-моддаси тартибда 54 та материал келиб тушган бўлиб,
1 таси рад қилинган 53 таси қаноатлантирилган.
- Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш юзасидан 1 та материал келиб тушган бўлиб, қаноатлантирилган.
- Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш юзасидан 13 та материал келиб тушган бўлиб, қаноатлантирилган.
- Вояга етмаган шахсни ўқув муассасаларига жойлаштириш юзасидан 3 та материал келиб тушган бўлиб, 2 таси рад қилинган, 1 таси қаноатлантирилган.
- Вояга етмаган шахсни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш юзасидан 5 та материал келиб тушган бўлиб,
2 таси рад қилинган, 3 таси қаноатлантирилган.
- Мажбурий даволаш билан боғлиқ 14 та материал келиб тушган бўлиб, 14 таси ҳам қаноатлантирилган.
- Маъмурий назорат ўрнатиш билан боғлиқ 25 та материал келиб тушган бўлиб, 2 таси рад қилинган, 23 таси қаноатлантирилган.
- Реабилитация этилган шахснинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ 1 та материал келиб тушган бўлиб, 1 таси рад қилинган.
- Апелляция шикояти (протести)ни бериш муддатини тиклаш билан боғлиқ 2 та материал келиб тушган бўлиб, 2 таси қаноатлантирилган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан
2021 йилнинг 1 январь кунидан 2021 йил 30 декабрь кунига қадар 1718 нафар шахсга нисбатан 1401 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 777 нафар шахсга нисбатан 716 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган, 491 нафар шахсга нисбатан 252 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси МЖтК 21-моддаси тартибида тугатилган, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтК 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилган, 21 нафар шахсга нисбатан 11 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтК 271-моддаси 7-бандига асосан тугатилган, 6 нафар шахсга нисбатан 6 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтК 271-моддаси 10-бандига асосан тугатилган, бошқа асосага кўра 422 нафар шахсга нисбатан бўлган 415 та маъмурий иш тугатилган, 443 нафар шахсга нисбатан бўлган 389 та маъмурий иш, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, ҳуқуқбузар деб топилган модда санкциясида назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан
2021 йилнинг 1 январь кунидан 2021 йил 30 декабрь кунига қадар жами 16 та оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган бўлиб, 7 та телевидения,
3 та радио, 4 та газета, 2 та веб-сайт, 27 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 87 та жиноят иши бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, суд амалиёти юзасидан 4 та умумлаштириш ўтказилган бўлиб, ушбу умумлаштириш бўйича Хива шаҳар ички ишлар бўлимига ва мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлимига тақдимномалар чиқарилган, кўриб тамомланган 86 та жиноят ишидан 32 та жиноят ишлари (37,21 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган, кўриб тамомланган 1401 та маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлардан 265 та маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлари (18,9 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан 2021 йил
1 январдан 2021 йил 30 декабрга қадар коррупция билан боғлиқ 11 нафар шаҳсга нисбатан 8 та жиноят иши кўриб тамомланган.