14.07.2022
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамаси 15 июлга қадар узайтирилганидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан Хива шаҳри секторлар раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари маҳаллаларда аҳоли вакиллари, меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашдилар.
Куни кеча “Ичон-қаъла” давлат-музей қўриқхонасида Ангарик сайлов округидан Хива шаҳар Кенгаши депутати 97-сон ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернат раҳбари Ҳурматбек Худойберганов бир гуруҳ сайловчилар билан лойиҳадан ўрин олган маданий мерос объектларини сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича осиқ осмон остида очиқ мулоқот ўтказди.
Унда бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида билдирилган таклифларга алоҳида тўхталиб, ўтилди. Иштирокчиларни қизиқтираётган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
“Хива тонги”.