15.07.2022
Ҳурматли Хива шаҳримиз фуқаролари, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми?
Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.
Хива шаҳар ҳокимлигининг молия бўлими томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.
Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизни қизиқтирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.
Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.
Портал орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исмингиз,фамилиянгиз,шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.
Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
Ёритиш тизимини яхшилаш;
Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;
Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жихозлаш;
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш;
Мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш;
Соғлиқни сақлаш муассасалирини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш.
Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд.сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг қарори қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.
Маълумот учун шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Хива шаҳар ҳокимлиги ҳузурида очилаган "Фуқаролар ташаббуси" жамғармасида 2022 йилнинг 2-мавсумини ўтказиш учун 2,5 млрд. сўм маблағ шакллантирилган.
Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг! Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда!
Хива шаҳар ҳокимлигининг молия бўлими!